- Бош саҳифа
- /
- Фойдаланувчилик қоидалари
KORNET.UZ ИНТЕРНЕТ-РЕСУРСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДА КЕЛИШУВ (ФОЙДАЛАНУВЧИ КЕЛИШУВИ)
05.05.2025 й.
Kornet.uz интернет-ресурсидан фойдаланиш ҳақидаги мазкур Келишув (кейинги ўринларда – Келишув) «FIND WORK NEW SERVICE» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – Компания) томонидан Интернет тармоғининг https://kornet.uz/kr/terms манзилида оммавий оферта (Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369-моддаси 2-қисми) тариқасида жойлаштирлган бўлиб, қуйида келтирилган шартларни Келишувда белгиланган тартибда бажариш йўли билан қабул қилган ҳар қандай шахс билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузишга таклиф ҳисобланади.
Оммавий оферта — номуайян шахслар доирасига қаратилган Келишув тузиш ҳақидаги мазкур таклиф.
Интернет-ресурс — интернет тармоғидаги доменлардан бирининг Компания томонидан бошқариладиган, шу жумладан https://kornet.uz/kr манзилида жойлашган интернет саҳифаларда ва kornet.uz мобил иловасида мавжуд бўлган ва мазкур Келишувга мувофиқ фойдаланиладиган ахборот ва маълумотлар.
Рўйхатдан ўтиш — Интернет-ресурс функцияларига кириш ва Ахборот хизматларидан фойдаланиш мақсадида унинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда уникал идентификация рақами (ID) бириктириладиган Фойдаланувчи профили ёки Аккаунт яратишга қаратилган ҳаракатлар.
Маъмурият — Компаниянинг ваколатли ходимлари, шунингдек Компания томонидан белгиланган тартибда ваколатлар тақдим этилган бошқа шахслар.
Ташриф буюрувчи — Интернет-ресурсга ўз номидан ёки юридик шахс номидан Топшириқ, Вакансия ёки Эълон жойлаштириш мақсадида фойдаланувчи жисмоний шахс.
Фойдаланувчи — 18 ёшга тўлган, Буюртмачи, Мутахассис ёки Ташриф буюрувчи сифатида рўйхатдан ўтган, мазкур Келишув ва Меъёрий ҳужжатлар, Оммавий оферта шартларини қабул қилган (акцептлаган), жисмоний шахс. Мазкур Келишув бўйича Компания томонидан одатда Буюртмачи ёки Мутахассис Фойдаланувчи сифатида эътироф этилади.
Идентификация — рўйхатдан ўтиш ёки Mobil-ID тизими орқали қўшимча идентификациядан ўтиш давомида фойдаланувчи томонидан тақдим этилган маълумотларни солиштириш йўли билан фойдаланувчининг шахсини аниқлаш ва тасдиқлаш жараёни.
Логин — Фойдаланувчи томонидан рўйхатдан ўтиш давомида кўрсатилган ва Интернет-ресурсдан фойдаланиш жараёнида ишлатиладиган, Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатга олинган мобил телефон рақами.
Пароль — Рўйхатдан ўтиш давомида СМС-хабарнома орқали олинган, Интернет-ресурсдан фойдаланиш учун Логин билан бирга ишлатилиб, Фойданувчини идентификация қилиш имконини берадиган, белгилар комбинацияси.
Хизмат — Фойдаланувчи томонидан Интернет-ресурсга жойланган ишларни, хизматларни бажариш, олди-сотди ёки товарни етказиб бериш ҳақидаги Нашр (Топшириқ, Вакансия, Эълон).
Контент — Интернет-ресурсга Фойдаланувчи томонидан жойланадиган ёки автоматик равишда кўчириладиган матн, фото, видео кўринишидаги ҳар қандай материаллар.
Мутахассис — Интернет-ресурсда Буюртмачлар томонидан жойланган Нашрлар (Топшириқ, Вакансия, Эълон) бўйича қидирув ўтказиш ниятидаги, Рўйхатга олиш тартиботидан ўтказилган шахс.
Жавоб йўллаш — Мутахассис ёки Буюртмачининг бир-бирларига юборган, товар ёки хизматга эҳтиёж, хизматдан фойдаланиш, хизматни кўрсатиш, ишларни бажариш ҳақидаги Нашр (Топшириқ, Вакансия, Эълон) бўйича музокаралар ўтказиш таклифи.
Нашр/Топшириқ — Буюртмачи ёки Ҳамкор ташкилот Сервис менеджери томонидан Интернет-ресурсга жойланган, номуайян шахслар доирасига қаратилган, хабарномада кўрсатилган ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) топшириғи ифодаланган таклиф.
Нашр/Вакансия — Буюртмачи ёки Ҳамкор ташкилот Сервис менеджери томонидан Интернет-ресурсга жойланган, номуайян шахслар доирасига қаратилган, айрим ташкилот ва корхоналардаги бўш иш ўринлари (Вакансия) ҳақидаги хабарнома.
Нашр/Эълон — Сотувчи (Буюртмачи) томонидан Интернет-ресурсга жойланган, сотиш ёки харид қилиш таклифи ифодаланган ахборот хабарнома (Эълон).
Сервис менеджер — Ҳамкор ташкилот жавобгар шахси ёки Маъмурият вакили.
Каталог — Интернет-ресурсда кўрсатилган каталогга киритиш талабларига жавоб берувчи, рўйхатдан ўтган Мутахассислар рўйхати.
Ҳамкор — Интернет-ресурс Фойдаланувчиларига хизмат кўрсатиш учун Компания билан “Мутахассисларни танлаб олиш юзасидан ахборот хизматларини кўрсатиш тўғрисида” шартнома тузган юридик шахс.
Мутахассисни танлаш (Мутахассисни ёллаш) — Интернет-ресурсга жойланган Топшириқ бўйича жавоб йўллаган Мутахассиснинг шартларига Буюртмачининг розилик бериши.
Ҳисоб вақти — Тошкент (Ўзбекистон) вақти билан вақт ва сана.
Аккаунт — Интернет-ресурс Фойдаланувчиси ҳақида шахсга доир маълумотларни, шахсий созламаларни ва ресурсдан фойдаланиш доирасида тақдим этиладиган бошқа ахборотларни ўз ичига олган, тизимда рўйхатдан ўтиш натижасида юзага келган ҳисоб қайдномаси.
Анкета — Фойдаланувчининг ўз хоҳиш-иродаси билан Интернет-ресурсга жойланган, унинг фотосурати, касби, машғулот тури, таҳсил олган ўқув муассасалари, бажариш таклиф этилаётган хизматлар тури ва тоифаси, илгари бажарилган ишлар тўғрисидаги ва иш-хизматларнинг баҳоси тўғрисидаги ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган ахборот.
Меъёрий ҳужжатлар — мазкур Келишувнинг 2-бўлимида кўрсатиб ўтилган маълумот ва ҳужжатлар.
Акцепт — Интернет-ресурсдан фойдаланиш тўғрисидаги мазкур Келишув ва бошқа тартибга солувчи ҳужжатлар Фойдаланувчи/Ташриф буюрувчи томонидан қабул қилинганлигини англатувчи, Интернет-ресурс имкониятларидан фойдаланган ҳолда тизимда Рўйхатга олиш тартиботи орқали амалга оширилади.
Мазкур Келишув Интернет-ресурсдан фойдаланиш тартибини белгилаб, ушбу жараёнда Фойдаланувчи ва Компания ўртасида юзага келадиган муносабатларни тартибга солади.
Интернет-ресурсдан фойдаланиш тартиби мазкур Келишув, шунингдек қуйидаги ҳужжатлар (кейинги ўринларда - Меъёрий ҳужжатлар) билан тартибга солинади:
Мазкур Келишув Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 369, 370-моддалари билан белгиланган тартибда, Ушбу оммавий офертани интернет тармоғига жойлаштириш ва унинг шартларига розилик билдирган ҳар қандай Фойдаланувчининг акцептини қабул қилиш йўли билан тузилади. Интернет ресурснинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда Рўйхатга олиш тартиботидан ўтиш оммавий офертани акцептлаш деб топилади.
Интернет-ресурсдан фойдаланишни бошлаган Фойдаланувчи ва Ташриф буюрувчи Келишув шартларини, шунингдек Меъёрий ҳужжатлар шартларини тўлиқ ҳажмда, ҳеч қандай истисно ва тузатишларсиз реал вақт режимида (Ҳисоб вақти) қабул қилган ҳисобланади. Меъёрий ҳужжатлар Келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳамкор ва Компания ўртасидаги муносабатлар мазкур Келишув шартлари ва ўзаро тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шартларига асосан тартибга солинади.
Фойдланувчи бўлишни истаган 18 ёшдан ошган жисмоний шахс Интернет-ресурснинг тегишли саҳифасида Рўйхатга олиш тартиботидан ўтишга мажбур.
Фойдаланувчи Интернет-ресурсда Рўйхатдан ўтиш босқичида шахсан ўзига тегишли бўлган мобил телефон рақамини кўрсатишга мажбур. Фойдаланувчининг бошқа шахсларга тегишли мобил телефон рақамини кўрсатиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Фойданувчи ўзининг мобил телефон рақамига Компания ходимлари томонидан юборилган тасдиқлаш кодларининг махфийлигини таъминлаши шарт.
Фойдаланувчи мазкур Келишувни тузиш билан Рўйхатдан ўтиш босқичида кўрсатган ўзининг мобил телефон рақамига ёки электрон почтасига Компания томонидан акцияларда иштирок этиш ҳақидаги СМС-хабарномалар юборилишига розилик билдиради.
Рўйхатдан ўтиш босқичида Фойдаланувчига Логин (мобил телефон рақами) бириктирилиб, Пароль юборилади. Ушбу Пароль Ҳисоб вақти дорасида Интернет-ресурсдан фойдаланиш учун зарур.
Фойдаланувчи Рўйхатга олиш тартиботидан фақат бир маротаба ўтиши мумкин. Фойдаланувчи ўзига тегишли ФИШ орқали рўйхатдан ўтишда қуйидагилар тақиқланади:
Интернет-ресурснинг Рўйхатга олиш шакли Фойдаланувчидан қўшимча маълумотлар тақдим этишни талаб қилиши мумкин.
Фойдаланувчи ўзи танлаган Паролнинг хавфсизлиги (тахминан аниқлаб олишга чидамлилиги) бўйича шахсан ўзи жавобгар ҳисобланиб, Парол махфийлигини шахсан ўзи мустақил таъминлайди.
Фойдаланувчи ўзининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги), шунингдек учинчи шахсларнинг худди шундай ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида ўзига тегишли Ҳисоб маълумотлари ва бошқа индивидуал ахборотларнинг ошкор бўлиб қолиши, йўқотилиши, ўғриланиши ва бошқа салбий оқибатлари учун жавобгарликни тўлиқ ўз бўйнига олади. Бунда Фойдаланувчининг Аккаунти орқали бажарилган барча ҳаракатлар Фойдаланувчи томонидан бажарилган ҳисобланади (Фойдаланувчи ўз Аккаунтига рухсатсиз кириш амалга оширилгани ёки Парол махфийлиги бузилгани ҳақида Компанияни ўз вақтида хабардор қилган ҳолтлар бундан мустасно).
Фойдаланувчининг ҳуқуқлари унинг Логин ва Паролини рухсатсиз қўлга киритган учинчи шахслар томонидан бузилганда Компания жавобгар ҳисобланмайди.
Фойдаланувчи Рўйхатдан ўтишда:
Компаниянинг айрим Хизматларидан фойдаланиш имконияти, шу жумладан Нашрлар (Топшириқ, Вакансия, Эълон)дан фойдаланишга рухсат очилиши фақатгина белгиланган тартибда Рўйхатдан ўтган Фойдаланувчи (Мутахассис) томонидан Компания хизматлари учун ҳақ тўлангандан сўнг юзага келади.
Рўйхатга олиш тартиботидан ўтаётган Фойдаланувчи Мутахассис сифатида рўйхатдан ўтиш учун Анкета маълумотларини киритиши лозим бўлиб, бу жараён Интернет-ресурсга қуйидаги маълумотларни жойлаштириш ва тасдиқлашни англатади:
Мутахассис сифатида рўйхатдан ўтказиш жараёнида зарурат туғилса Компания қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:
Фойдаланувчидан керакли ахборотлар олингач, тест натижаларидан келиб чиқиб, Мутахассис мақоми Маъмурият ихтиёрига кўра тақдим этилади. Маъмурият Фойдаланувчини рўйхатга олишни ва (ёки) Интернет-ресурсга кириш имкониятини тўлиқ рад этишга ҳақли. Бунда рад этиш сабаблари тушунтирмайди, Мутахассис сифатида рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ ҳаракатлар ва харажатлар билан хисоблашилмайди.
Фойдаланувчи Мутахассис сифатида Рўйхатдан ўтишдан аввал мобил қурилмасининг камерасига уланиш ҳуқуқларини тақдим этади. Анкетани тўлдиришда Фойдаланувчи Компанияга ўзи ҳақидаги ҳақиқий ва сўнгги маълмотларни кўрсатишга мажбур.
Фойдаланувчи Анкетани тўлдиришда ундаги маълумотларни тасдиқлаган ҳолда ушбу маълумотлар оммавий равишда тарқатилишига, яъни Интернет-ресурснинг ва интернет тармоғининг барча фойдаланувчиларига эркин намойиш этилишига розилик билдиради.
Фойдаланувчи Анкетани тўлдириш билан Интернет-ресурсга Буюртма (Вакансия ёки Эълон) жойлаштириш, эълон қилинган Нашрларга фақат шахсан ўзи томонидан бажариладиган хизматлар бўйича жавоб бериш (отклик қолдириш) ва бошқа ҳаракатларни бажариш мажбуриятини олади.
Бажарувчи ўзини бошқа шахс деб таништириши, хизматлар кўрсатишни бошқа шахсларга ўтказиши, Хизматлар агрегатори сифатида ҳаракат қилиши, Интернет-ресурсда жойлаштирилган Нашрлар бўйича буюртмаларни айрибошлаши, қайта сотиши қатиян ман этилади.
Фойдаланувчи ўзи томонидан жойлаштирилаётган маълумотларнинг мазмуни, тўлиқлиги, тўғрилиги, ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги бўйича барча жавобгарликни ўз зиммасига олади.
Мутухассис сифатида Рўйхатдан ўтганлик ҳолати исталган вақтда Маъмурият томонидан сабабини кўрсатмаган ҳолда бекор қилиниши мумкин.
Фойдаланувчилар қуйидаги қоидабузарлик ҳолатлари юзага келганда жиддий огоҳлантириш ёки Мутахассис (Фойдаланувчи) мақомидан махрум қилиш каби оқибатларга олиб келишига розилик билдиради:
Ушбу рўйхат тугалланмаган бўлиб, ҳар бир аниқ ҳолатда бошқа ҳаракатлар ҳам қоидабузарлик деб топилиши мумкин.
Маъмурият фойдаланувчилар томонидан Келишувга риоя этилишини кузатиб бориши, шунингдек, Мутахассис/Фойдаланувчиларга Анкетани тўғри тўлдириш, Нашрларга жавоб, шарҳлар жойлаш тартиблари ҳақида керакли тавсияларни бериб бориши зарур.
Нашр (топшириқ) - бу Ҳисоб вақти ичида аниқ ва батафсил тушунтирилган муайян ишларни бажариш (хизмат кўрсатиш) ҳақидаги таклиф. Мақсадлари ёки мавзуси қуйидагилардан иборат бўлган Нашрларни жойлаштириш тақиқланади:
Фойдаланувчи Интернет-ресурснинг имкониятларидан фойдаланган ҳолда виждонан ҳаракат қилиши ва Интернет-ресурснинг функционал имкониятларини суиистеъмол қилмасликка мажбурдир.
Ҳисоб вақтида белгиланган тартибда қабул қилинган Нашр Ижрочи билан келишилган ҳисобланади.
6. Фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотлари ва уларни ҳимоя қилиш
Фойдаланувчилар мазкур Келишувга биноан шахсга доир маълумотларни тўплаш ва уларни Келишувда белгиланган тартибда қайта ишлашга ёзма розилик билдирадилар (“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги ЎРҚ-547 қонуннинг 29-моддаси).
Тўплаш ва қайта ишлаш деганда фойдаланиладиган воситалар ва тартиблардан қатъи назар, шахсга доир маълумотлар билан ҳар қандай операция, хусусан, шахсга доир маълумотларни тўплаш, қайд этиш, тизимлаштириш, сақлаш, аниқлаштириш, янгилаш, ўзгартириш ва қидириш, шунингдек улардан фойдаланиш, узатиш, тарқатиш, тақдим этиш, кириш, шахссизлантириш, блоклаш, ўчириш ва йўқ қилиш тушунилади.
Компания шахсга доир маълумотлар назоратчиси бўлиб, фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш мақсадлари учун жавобгардир. Компания қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шахсга доир маълумотларни тегишли давлат идорларига тақдим қилиши ёки уларни қайта ишлашни тегишли ҳамкор компаниялардан бирига топшириши мумкин.
Шахсга доир маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш. Компания ўз хизматларини таклиф қилишда фойдаланувчиларнинг шахсга доир, алоқа ва бошқа маълумотларига муҳтож. Шу билан бирга, Компания мижоз билан алоқани давом эттириш учун фойдаланувчидан ушбу маълумотларнинг минимал миқдорини сўраб олиши мумкин, жумладан:
Нашрларни қайта ишлаш жараёнида Компания қуйидаги шахсга доир маълумотларни тўплаши ва сақлаши мумкин: манзил ва бошқа алоқа маълумотлари (фойдаланиладиган хизматларга қараб), Хизмат кўрсатиш давомида йўлланган хабарлар ва Компанияга юборилган хабарлар; Компания ва унинг Ҳамкорларига тегишли ахборот тизимларида Фойдаланувчининг ҳаракатлари тўғрисидаги бошқа маълумотлар, Компания веб-сайтларига ташрифлар бўйича статистик маълумотларни тўплаш натижалари ва бундай кириш учун фойдаланиладиган дастурлар ва қурилмалар тўғрисидаги ҳаммага очиқ маълумотлар, шу жумладан Фойдаланувчининг геолокацияси ёки IP манзили ҳақидаги маълумотлар; Компания фойдаланувчилардан ўз шахсини тасдиқлаш учун сўрайдиган қўшимча маълумотлар (масалан, Мутахассисларни Рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхалари, фотосуратлари, таълим тўғрисидаги ҳужжатлари ёки бошқа тегишли ҳужжатларни ва Мутахассис ҳақидаги касбий маълумотларни юборишни сўраши мумкин).
Фойдаланувчилар уларнинг шахсга доир маълумотлари Компания томонидан қуйидаги мақсадларда ҳам фойдаланиши мумкинлигига розилик билдирадилар:
Фойдаланувчи, учинчи шахслардан олинган маъумотларни ҳисобга олган ҳолда маълумотларни бирлаштириш ва (ёки) шахссизлантирган ҳолда ундан хизматлар, контентни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш учун, шу жумладан, реклама мақсадларида Компания ва у билан боғлиқ бўлмаган учинчи шахслар фойдаланишига рози бўлади.
Компания шунингдек, Фойдаланувчиларнинг шахсга доир маълумотларини қуйидаги ҳолатда тақдим этиши мумкин:
Юқоридагилар билан чекланмаган ҳолда ва Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ҳурмат қилиш мақсадида Компания қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилган ҳолда расмийлаштирилган сўров хатисиз ҳеч қандай шахсга, шу жумладан ваколатли давлат органларига шахсий маълумотларни тақдим этмайди.
Cоокие-файллар. Компания cоокие-файллар (cookies) ва веб-маёқлардан (beacons) ахборот оқимини таҳлил қилиш, хизматлар, контент ва рекламаларни созлаш, сайт иш фаолиятини ўлчаш ҳамда ишончлилик ва хавфсизликни таъминлаш, бозорни ўрганиш, даромадларни кузатиш, веб-сайтлар функционалини яхшилаш, ушбу шартларга риоя этилишини назорат қилиш ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиши мумкин. Cookie-файллар персоналлашмаганига қарамай, фойдаланувчилар ҳар доим уларни сақлашдан бош тортишлари мумкин, чунки бу функция фойдаланувчининг браузер созламалари билан белгиланади.
Хавфсизлик. Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган Компаниянинг ахборот тизимларида сақланади ва Фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини рухсатсиз кириш ва ошкор қилишдан ҳимоя қилиш учун турли усулларда (пароллар, алоқадор ходимлар ва пудратчи компанияларнинг киришини чеклаш ва ҳ.к.) фойдаланилади.
Юридик аҳамиятга эга қарорлар қабул қилишда, Компаниянинг илтимосига биноан, фойдаланувчилар билан тузилган шартномаларга мувофиқ ёки фойдаланувчиларнинг илтимосига биноан учинчи шахсларнинг Фойдаланувчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишда шахсга доир маълумотларни автоматлашмаган тарзда қайта ишлаш амалга оширилади, бунда ўзаро ҳамкорлик мақсадлари билан белгиланадиган даражада ва қайта ишлашга таъсир қилмайдиган бошқа маълумотларнинг хавфсизлиги талабларига риоя қилинади.
Фойдаланувчи ёки Ташриф буюрувчи Интернет-ресурсда ўзининг қасддан ва эҳтиётсизлик оқибатидаги ҳар қандай ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги учун шахсан ўзи якка тартибда жавобгар бўлади, шунингдек, Фойдаланувчининг ҳисоб маълумотлари (Аккаунти)дан фойдаланган ҳолда ўзга шахсларнинг Интернет тармоғига маълумотларни жойлаштириши ёки тарқатиши, Фойдаланувчи ресурслари орқали учинчи шахсларнинг ресурсларига кириш билан боғлиқ ҳар қандай хатти-ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги натижасида юзага келган ноқонуний оқибатлар ва етказилган зарар учун шахсан Фойдаланувчи жавобгар бўлади.
Фойдаланувчи тармоққа жойлаштираётган Ахборотлар мазмуни амалдаги қонун ҳужжатларига мослиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади, шунингдек Фойдаланувчи томонидан у ёки бу Ахборотнинг жойлаштирилиши учинчи томонларнинг шахсий номулкий, муаллифлик ва бошқа интеллектуал ҳуқуқларини бузган тақдирда учинчи томонлар олдида ҳам шахсан жавобгар ҳисобланади.
Компания Интернет-ресурс орқали Фойдаланувчи томонидан эълон қилинган ёки тарқатилган ҳар қандай турдаги Контентни кўриб чиқишга мажбур эмас. Компания Фойдаланувчига Ахборотни жойлаштириш ёки тарқатишни рад этишга ҳақли бўлиб, Интернет-ресурсда мавжуд бўлган ҳар қандай Ахборотни ўчириш ҳуқуқига эга (лекин мажбур эмас). Фойдаланувчи ўзи жойлаган Ахборотнинг аниқлиги, ишончлилиги, тўлиқлиги ёки фойдалилигини, ундан фойдаланиш билан боғлиқ барча хавфларни мустақил баҳолаши кераклигини тан олади ва розилик беради.
Интернет-ресурсда Интернетдаги бошқа сайтларга (учинчи томон сайтларига) ҳаволалар бўлиши мумкин. Ушбу учинчи шахсларга тегишли Ахборот ва унинг мазмуни ҳар қандай талабларга (ишончлилик, тўлиқлик, қонунийлик ва бошқалар) мувофиқлигини Компания томонидан текширилмайди. Компания фойдаланувчи Интернет-ресурсдан фойдаланган ҳолда учинчи томон сайтларида жойлаштирилган ҳар қандай маълумот, материаллар, шу жумладан учинчи томон сайтларида билдирилган фикрлар ёки баёнотлар, реклама ва бошқалар учун, шунингдек, бундай сайтлар ёки Ахборотнинг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш оқибатлари учун жавобгар эмас. Сайтда жойлаштирилган ҳар қандай сайтга, маҳсулотга, хизматга, тижорат ёки нотижорат характердаги ҳар қандай маълумотларга ҳавола (ҳар қандай шаклда) Компания томонидан ушбу маҳсулотларни (хизматларни, фаолиятни) тасдиқлаш ёки тавсия этишни англатмайди, Компания томонидан алоҳида ва тўғридан-тўғри кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно.
Фойдаланувчи ва (ёки) Ташриф буюрувчи Компанияга Интернет-ресурсда ўзлари жойлаштирган материаллардан фойдаланиш учун барча зарур ҳуқуқларга эга эканлигини ёки бундай ҳуқуқларни келгусида олишларини кафолатлайди ва тасдиқлайди.
Фойдаланувчи ва (ёки) Ташриф буюрувчи ушбу Келишув, Меъёрий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига риоя этиш мажбуриятини олади. Агар Фойдаланувчи ва (ёки) Ташриф буюрувчи Келишувни бузса, Маъмурият Фойдаланувчи ва (ёки) Ташриф буюрувчининг интернет-ресурсга киришини вақтинча чеклаш (вақтинчалик блоклаш), жиддий ёки такрорий қоидабузарлик содир этилган тақдирда эса интернет-ресурсга киришни рад этиш (доимий блоклаш) ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Мутахассис ёки Буюртмачи Компаниянинг ходими эмас, шунингдек Компанияга алоқадор бошқа шахс эмас. Улар учун Компания жавобгар бўлиши мумкин эмас.
Компания фақат Интернет-ресурс орқали Фойдаланувчи ва (ёки) ташриф буюрувчига тақдим этилаётган ахборот хизматлари учун жавобгардир, шунинг учун Компания учинчи шахслар, шу жумладан Буюртмачи ёки Мутахассис учун жавобгар бўлмайди.
Интернет-ресурс маълумотлари қандай жойланган бўлса шундай, яъни "Борича" тақдим этилади. Интернет-ресурснинг Фойдаланувчи ёки ташриф буюрувчи мақсадларига мувофиқ эмаслиги учун Компания жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
Компания қуйидагиларга кафолат бермайди:
Компания Фойдаланувчи ёки Ташриф буюрувчи томонидан Интернет-ресурсдан фойдаланиш натижасида юзага келадиган ҳар қандай йўқотишлар учун жавобгар эмас. (“Электрон тижорат тўғрисида”ги ЎРҚ-792-сон Қонуни 12-моддасининг тўртинчи қисми).
Ташриф буюрувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Мутахассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Фойдаланувчига қуйидагилар тақиқланади:
Рўйхатдан ўтгандан сўнг, фойдаланувчига Маъмурият ва бошқа фойдаланувчилар билан хабар алмашиш имконини берувчи Ҳисоб вақти доирасида хабар алмашиш хизматига кириш ҳуқуқи берилиши мумкин.
Ушбу шахсий хабар алмашиш хизмати орқали амалга ошириладиган ёзишмалар мутлақ шахсий эмас. Фойдаланувчи шахсий хабар алмашиш хизматидан фойдаланиб, Маъмурият исталган вақтда юборилган хабарларни ўқиш ва Фойдаланувчилар томонидан юборилган хабарлар матнини реклама материаллари билан тўлдириш ҳуқуқига эга эканлиги фактини қабул қилади.
Маъмурият фойдаланувчилар томонидан бир-бирига юборилган хабарларни модерация қилмайди (олдиндан кўриш, баҳолаш ва филтрлаш). Фойдаланувчиларга қуйидаги мазмундаги шахсий хабарларни юбориш имкониятидан фойдаланиш тақиқланади:
Маъмурият Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда шахсий хабарлар хизматига киришга рухсат бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Компания Нашрларни (Топшириқлар, Вакансия ёки Эълонлар) Интернет-ресурсига жойлаштириш тартиби, жойлаштирилган Нашрларга жавоб йўллаш, уларни қабул қилиш ва бажариш имкониятлари, шунингдек, мутахассис Анкетасини тўлдириш тартиби тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича, шунингдек сервис ва реклама бўйича бошқа Ахборот хизматларини кўрсатишга ҳақли.
Компания ўз зиммасига олади:
Компания қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Компания – KORNET.UZ сайти ва мобил иловасида ўзига хос шаклда тақдим этилган хизматларни кўрсатувчи Ўзбекистон IT бозоридаги биринчи махаллий оператор ҳисоблангани сабабли, Компаниянинг мазкур хизматлари вақтинча бепул тақдим этилади.
Компания сервис хизматлари учун ҳақ тўлаш тартибини исталган вақтда жорий этиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.
11. Фойдаланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Фойдаланувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Фойдаланувчи мажбурияти:
Фойдаланувчи унга тақдим этилган маълумотларнинг хавфсизлиги ва махфийлиги учун шахсан жавобгардир. Фойдаланувчининг логин ва паролидан фойдаланган ҳолда Компания томонидан тақдим этилган Хизматларга нисбатан амалга оширилган барча ҳаракатлар Фойдаланувчининг ўзи томонидан амалга оширилган ҳисобланади. Фойдаланувчи ўзининг рўйхатдан ўтиш маълумотлари (логин ва парол) ёрдамида амалга оширилган барча ҳаракатлар учун учинчи шахслар олдида фақат ўзи жавобгар бўлади. Компания фойдаланувчининг рўйхатдан ўтиш маълумотларидан учинчи шахслар томонидан рухсатсиз фойдаланилгани учун жавобгар эмас.
Ушбу Келишув шартларини қабул қилиш орқали фойдаланувчи (шу жумладан Буюртмачи ва Мутахассис) Компанияга қуйидагиларни кафолатлайди:
Келишув шартларини бузганлик учун Томонлар Шартномада ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Компания ҳеч қандай ҳолатда қуйидагилар учун жавобгар эмас:
Фойдаланувчи (шу жумладан Буюртмачи ва Мутахассис) қуйидагилар учун тўлиқ жавобгардир:
Фойдаланувчи Нашрларни ижро этиш билан боғлиқ низоларни ва учинчи шахсларнинг даъволарини ўз кучи ва ўз маблағлари ҳисобидан ҳал қилиш ёки Компания хизматларидан фойдаланишда унинг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги сабабли киритилган талабнома ва даъволар натижасида Компанияга етказилган зарарни (шу жумладан суд харажатларини) қоплаш мажбуриятини олади. Агар Фойдаланувчи томонидан Интернет-ресурсда жойлаштирилган маълумотларнинг мазмуни, шакли ва бошқа белгилари давлат органлари томонидан компанияга нисбатан турли жарималар қўлланилишига асос бўлса, Фойдаланувчи Компания талабига кўра дарҳол Интернет-ресурсдаги маълумотларнинг жойлашуви ва мазмуни бўйича барча сўралган маълумотларни тақдим этишга, давлат органларининг қонуний талаб ва кўрсатмаларини бажаришда Компанияга ёрдам беришга, шунингдек компанияга етказилган зарарни қоплашга мажбурдир.
Агар кўрсатилган Хизматлар учун тўлов шартлари Фойдаланувчи томонидан бузилган бўлса, Компания Фойдаланувчидан кечиктирилган ҳар бир кун учун ўз вақтида тўланмаган сумманинг 0,1% миқдорида неустойка (жарима, пенья) ундиришга ҳақли.
Компания ҳар бир Фойдаланувчининг Интернет-ресурсдан фойдаланишни давом эттиришга монелик қилмайдиган Хизматлар тўлови бўйича қарз миқдорини мустақил равишда аниқлайди.
Компания ташриф буюрувчиларга (Фойдаланувчиларга) уларнинг Интернет-ресурсдан фойдаланишда кўрсатилган телефон рақамларига СМС юбориш ҳуқуқига эга.
Рўйхатдан ўтгандан сўнг Фойдаланувчига Шахсий ҳисоб рақами берилади, ундан Компания томонидан тақдим этилаётган пуллик хизматлар учун ҳақ тўлашда фойдаланиш мумкин. Балансни тўлдириш Интернет-ресурсда мавжуд усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Фойдаланувчи исталган вақтда Интернет-ресурсдаги Баланс ҳолатини кузатиши мумкин. При регистрации Пользователю присваивается Номер лицевого счета, который может быть использован при использовании платных услуг, предоставляемых Компанией. Пополнение Баланса на Интернет-ресурсе производится способами, доступными на Интернет-ресурсе. Пользователь может отслеживать состояние Баланса на Интернет-ресурсе в любое время.
Фойдаланувчи баланси ва унга оид бошқа масалалар ушбу келишув ва унда тавсифланган бошқа меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Буюртмачи ва Мутахассис ўртасида эълон қилинган Нашрнинг бажарилиши юзасидан (кўрсатилган хизматлар, бажарилган ишларнинг нархи, сифати, миқдори, предмети ва ҳ.к. ҳақида) низолар келиб чиққанда, тарафлар ўз хоҳиш-иродасига кўра, ушбу низоларни Компания вакилларининг тавсия, маслаҳат, тушунтириш ва кўрсатмаларидан фойдаланган ҳолда ўзаро келишув йўли билан ёки Ўзбекистон Республикасидаги исталган бошқа медиатив муассасалар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва судларга мурожаат этиш йўли билан ҳал этишлари мумкин. Компания фақатгина Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда муайян ахборот ва маълумотларга эга бўлган гувоҳ тариқасида ишга жалб этилиши мумкин.
Интернет-ресурсда эълон қилинган Нашрлар ва бошқа хизматлардан фойдаланишда Фойдаланувчи ва Компания ўртасида юзага келаётган барча низо ва келишмовчиликлар Компания давлат рўйхатидан ўтказилган жойда (Фарғона шаҳри) Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Тарафлар ўртасидаги низо ва келишмовчиликлар, биринчи навбатда, ўзаро келишув ва ёзишмалар олиб бориш йўли билан ҳал этилади.
Компания Интернет-ресурс дастурий таъминоти хатосиз ёки узлуксиз ишлашига кафолат бермайди.
Компания учинчи шахсларнинг ҳаракатлари натижасида Фойдаланувчига етказилган йўқотишлар ва бошқа зарарлар учун жавобгар эмас.
Компания номақбул, белгиланган талабларга номувофиқ ва ушбу Келишувни бузувчи деб ҳисоблаган ҳар қандай маълумот ёки материалларни ўз серверларидан олиб ташлаш ва йўқ қилиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Компания Интернет тармоғида жойлашган (ёки у орқали таклиф қилинадиган) маълумотлар, хизматлар ва маҳсулотларни назорат қилмайди. Натижада, Фойдаланувчи Интернет-ресурс ёки Интернет тармоғи орқали тақдим этилаётган ёки мавжуд бўлган барча товарлар, маълумотлар ва хизматлар (тўғридан-тўғри Компания томонидан тақдим этилиши аниқ кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно) Компания билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган учинчи шахслар томонидан тақдим этилиши шартини қабул қилади. Фойдаланувчи Интернет-ресурс ва Интернетдан фойдаланиш учун тўлиқ жавобгарлик ва кутилиши мумкин хавфларни ўз зиммасига олади.
Компания Интернет-ресурс ёки умуман Интернет орқали тақдим этилаётган товарлар, маълумотлар ва хизматлар учун ҳеч қандай кафолат бермайди. Компания бундай етказиб бериш оқибатида тўғридан-тўғри ёки билвосита келиб чиқадиган ҳар қандай харажатлар ёки зарарлар учун жавобгар бўлмайди. Фойдаланувчи Интернет-ресурс ёки Интернет орқали тақдим этилган барча фикрлар, рейтинглар, хизматлар ва бошқа маълумотларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги ва мослигини, сифати ва функцияларини баҳолаш учун жавобгарликни ўз зиммасига оладиган шартни қабул қилади.
Фойдаланувчи расм ва тасвирларни жойлаштиришда ҳар бир бундай тасвир Интернет-ресурснинг хусусиятларидан келиб чиқиб, компания логотипи билан жиҳозланиши мумкинлигидан хабардор ва буни қабул қилади.
Ушбу Келишув ва унинг натижасида юзага келган муносабатлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ тартибга солинади ва талқин этилади. Мазкур Келишув билан тартибга солинмаган масалалар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал этилади. Ушбу Келишувнинг бутун матнида “қонун ҳужжатлари” атамаси Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини англатади.
Келишувдаги ҳеч бир қоида Фойдаланувчи ва Компания ўртасида агентлик (дилерлик) муносабатлари, шериклик муносабатлари, биргаликдаги фаолият муносабатлари, якка тартибдаги меҳнат муносабатлари, ёлланма меҳнат ёки Келишувда аниқ кўрсатилмаган бошқа муносабатларнинг ўрнатилиши деб тушунилиши мумкин эмас.
Агар бирон бир сабабга кўра ушбу Келишувнинг бир ёки бир нечта қоидалари ҳақиқий эмас ёки юридик кучга эга эмас деб топилса, бу ҳолат Келишувнинг қолган қоидаларининг ҳақиқийлигига ёки бажарилишига таъсир қилмайди.
Ушбу Келишув ўзбек ва рус тилларида тузилган. Баъзи ҳолларда у бошқа тилда кўриб чиқиш учун Фойдаланувчига тақдим этилиши мумкин. Келишувнинг рус тилидаги версияси ва бошқа тилдаги версияси ўртасида номувофиқлик юзага келган тақдирда, ушбу Шартноманинг рус тилидаги версияси қоидалари қўлланилади.
“KORNET.UZ” интернет-ресурси таркибига кирувчи барча интеллектуал ҳуқуқ объектлари, жумладан дизайн элементлари, график тасвирлар, иллюстрациялар, фотосуратлар, видеолар, маълумотлар базалари ва бошқа объектлар Компаниянинг интеллектуал мулки ҳисобланади, Фойдаланувчига тегишли бўлган интеллектуал ҳуқуқ объектлари (фотосуратлар, шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхалари, иш портфелидаги иш намуналари) бундан мустасно.
Фойдаланувчи “KORNET.UZ” интернет-ресурсида ёки у орқали ўзи юклаган ёки бошқа йўл билан омма эътиборига ҳавола қиладиган (эълон қиладиган) ҳар қандай контент (маълумот) учун шахсан жавобгар эканлигига рози. Агар фойдаланувчи ўзи томонидан шахсан яратилмаган ёки муаллифлик ҳуқуқи эгасининг рухсатига эга бўлмаган контентни (маълумотни) юклаш, узатиш ёки нашр этиш ҳуқуқига эга эмас.
Контентни (маълумотни) жойлаштириш билан боғлиқ учинчи шахслардан даъволар келиб тушган тақдирда, Фойдаланувчи ушбу даъволарни мустақил равишда ва ўз ҳисобидан ҳал қилади.
Компания Фойдаланувчи тўғрисидаги маълумотларни ўз ихтиёрига кўра Фойдаланувчи томонидан кимнингдир ҳуқуқлари ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талаблари ёки давлат органлари қарорлари бузилганлиги тўғрисида етарли (Компания учун) далилларни тақдим этган ҳар қандай учинчи шахсларга бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
Фойдаланувчи томонидан “KORNET.UZ” интернет-ресурсида интеллектуал мулк объектларини ноқонуний жойлаштириш масаласи юзасидан Компанияга учинчи шахслар томонидан даъво талаблари қўйилган тақдирда, Фойдаланувчи бундай ҳуқуқбузарлик ёки бундай даъволарни тақдим этиш натижасида етказилган барча зарарларни Компанияга қоплаш мажбуриятини олади. Компания эса Фойдаланувчини тизим рўйхатидан ўчириш орқали у билан келишувни бир томонлама бекор қилиш ҳуқуқига эга.
Ушбу Келишув Фойдаланувчи унга қўшилган пайтдан бошлаб кучга киради ва номаълум муддатга амал қилади. Ушбу Келишув Фойдаланувчи ва Компания ўртасидаги Интернет-ресурсдан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги битимни ифодалайди ва Фойдаланувчи, Компания ва бошқа манфаатдор шахслар ўртасидаги олдинги барча келишувларни алмаштиради.
Компания Келишув шартларини ва унинг барча ажралмас қисмларини ўз Интернет-ресурсида Келишувнинг янги версиясини ёки унинг ўзгартирилган ҳар қандай ажралмас қисмларини жойлаштириш орқали фойдаланувчининг розилигисиз ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бундай ҳолда, Фойдаланувчи Интернет-ресурсда жойлаштирилган Келишувнинг янги мазмуни билан мустақил равишда танишиш мажбуриятини олади. Келишувнинг янги таҳрири, агар улар эълон қилинган ўзгартиришлар кучга киришининг бошқа санаси Компания томонидан белгиланмаган бўлса, Интернет-ресурсда эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради. Келишувнинг янги таҳрири ёки унинг ажралмас қисми эълон қилинганидан кейин Фойдаланувчи томонидан Компания хизматларидан фойдаланишда давом этиши унинг ҳар қандай ҳолатда ҳам Келишувга киритилган барча янги ўзгаришларни сўзсиз қабул қилгани ҳисобланади.
18. Бонуслар
Мазкур Келишув шартларига мувофиқ, “KORNET.UZ” интернет-ресурси ва мобил иловаси Мулкдорининг қарори билан Фойдаланувчига Бонуслар тақдим этилиши мумкин. Бонуслар Фойдаланувчига турли топшириқлар (миссиялар)ни бажаргани учун тақдим этилади (Бонусларни фойдаланувчи шахсий ҳисобига киритиш орқали). Бонусларни қўлга киритиш учун Миссиялар рўйхати, уларни амалга ошириш шартлари ва олинган бонуслар учун мукофотлар, Бонусларни тақдим этиш усуллари “KORNET.UZ” интернет-ресурс ва мобил иловаси Мулкдори томонидан мустақил равишда белгиланади.
Йиғилган бонусларни эквивалент совринларга алмаштириш мумкин. Тўпланган бонусларга совринларни алмаштириш баҳоси ва мавжуд совринлар рўйхати интернет-ресурснинг алоҳида саҳифаларида эълон қилинади.
Фойдаланувчига тақдим этилган бонуслардан Фойдаланувчи фақат “KORNET.UZ” интернет-ресурсида эълон қилинган совринларни алмаштириш учун фойдаланиши мумкин. Бонусларни учинчи шахсларга бериш ёки нақд пул эквиваленти билан алмаштириш мумкин эмас. Ҳисобни ўчириш ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бузиш ёки бошқа сабабларга кўра куйиб кетган бонуслар ҳар қандай шаклда, шу жумладан қисман фойдаланилган тақдирда ҳам қопланиши мумкин эмас.
Агар Фойдаланувчи “KORNET.UZ” интернет-ресурсидан фойдаланиш бўйича Келишувни рад этса ёки “KORNET.UZ” интернет-ресурси Мулкдори ўз ташаббуси билан ҳар қандай пуллик хизматни бекор қилса (рад қилса), Фойдаланувчига илгари тақдим этилган барча Бонусларнинг амал қилиш муддати тугайди ва уларни қайта тиклаб бўлмайди. Ҳар қандай ҳолатда, агар Фойдаланувчи “KORNET.UZ” интернет-ресурсидан фойдаланишдан бош тортса, Фойдаланувчига фақат шахсий ҳисобидаги маблағ қолдиғи Бонусларсиз ўтказилиши мумкин.
Пуллик хизматларнинг нархи “KORNET.UZ” интернет-ресурси Мулкдори томонидан қуйидаги омиллардан келиб чиққан ҳолда мустақил равишда белгиланади: мавсумийлик, Нашрлар (Топшириқ, Вакансия ёки Эълонлар) тақдим этилган ҳудуд, тоифанинг оммабоплиги, тоифадаги/минтақадаги Фойдаланувчилар фаоллиги.
19. Якуний қоидалар
Ушбу Келишув бўлимларининг номи ва рақамланиши ўқиш қулайлиги учун берилган ва улар Келишувни шарҳлашда муҳим эмас.
Томонлар ўртасидаги ёзишмалар электрон почта орқали амалга оширилади. Бунда Компаниянинг тегишли электрон почта манзили: info@kornet.uz.
Фойдаланувчининг тегишли электрон почта манзили унинг Ҳисоб маълумотларида (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган манзилдир. Ёзишмалар почта алоқаси орқали ёки ҳужжатларни Томонларнинг ваколатли вакилларига топшириш орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Агар Келишувнинг бирон бир қоидаси қонун билан ҳақиқий эмас деб топилса, ушбу қоида Келишувдан чиқарилган деб ҳисобланади ва Келишувнинг қолган қоидалари ўз кучида қолади.
ООО "FIND WORK NEW SERVICE"
ИНН 309 896 500
Юридик манзили: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси,
11/21-уй, 4-хонадон.