- Бош саҳифа
- /
- Маҳфийлик сиёсати
Махфийлик сиёсати
KORNET.UZ ИНТЕРНЕТ-РЕСУРСИ ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРИ ВА ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИГА ДОИР АХБОРОТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ҲИМОЯ ҚИЛИШ СИЁСАТИ
Мазкур Сиёсат KORNET.UZ интернет-ресурсининг эгаси ва администратори - «FIND WORK NEW SERVICE» МЧЖнинг расмий ҳужжати ҳисобланади.
KORNET.UZ интернет-ресурси https://kornet.uz/ интернет сайти ҳамда iOS ва Android қурилмалари учун Kornet.uz мобил иловасидан иборат.
«FIND WORK NEW SERVICE» МЧЖ (бундан кейин - Компания деб юритилади) -
СТИР: 309896500, юридик манзили: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Машъал МФЙ, Фаробий кўчаси, 11/21-уй, 4-хонадон. Интернет-ресурс интернет тармоғида https://kornet.uz доимий манзилида оммавий фойдаланиш учун очиқ ҳолатда жойлашган.
KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюриш ёки ундан фойдаланиш орқали сиз амалдаги Сиёсатдан хабардорлигингизни тасдиқлайсиз. Акс ҳолда, сиз дарҳол фойдаланишни тўхтатишингиз ва Интернет-ресурсни тарк этишингиз керак.
Компания вақти-вақти билан Сиёсатни ўзгартиришга ҳақли, ўзгартириш ва янгиланишлар тўғрисида ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчиларни хабардор қилиш Сиёсатнинг янги версиясини KORNET.UZ интернет-ресурсига жойлаштириш орқали таъминланади.
KORNET.UZ интернет-ресурсига ҳар сафар ташриф буюрганингизда ёки ундан фойдаланганингизда, сиз Сиёсатдаги ўзгаришларни текширишингиз мумкин. Қулайлик учун ҳужжат охирида жорий таҳрирнинг санаси кўрсатилган.
1. Умумий масалалар
1.1. Сиёсат Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги 547-сонли Қонуни (кейинги ўринларда ЎРҚ-547-сонли Қонун) ва ахборотни, шу жумладан жисмоний шахсларнинг шахсга доир маълумотларини тўплаш ва қайта ишлаш фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикасининг бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Ушбу Сиёсат Компаниянинг ички меъёрий ҳужжати ҳисобланиб, KORNET.UZ Интернет-ресурсига ташриф буюрувчи ва ундан фойдаланувчи жисмоний шахсларнинг шахсга доир маълумотларини қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш тартибини белгилайди.
Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашнинг қонуний асослари қуйидагилардир:
-Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, Ўзбекистон Республикасининг 11.12.2003 йилдаги 560-II-сон “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни; Ўзбекистон Республикасининг 11.09.2014 йилдаги ЎРҚ-374-сон “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонуни; Ўзбекистон Республикасининг 29.09.2022 йилдаги ЎРҚ-792 сонли «Электрон тижорат тўғрисида»ги қонуни; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2018 йилдаги 707-сон “Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида ахборот хавфсизлигини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.02.2020 йилдаги 71-сон “Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестри тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 йилдаги 570-сон “Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори; Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг «Шахсий маълумотларни қайта ишлашнинг намунавий тартибини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (Рўйхатга олиш рақами №3478, 15.11.2023 йил);
-Компания устави ва ички меъёрий ҳужжатлари;
-KORNET.UZ Интернет-ресурсидан фойдаланиш тўғрисидаги Келишув;
-Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашга жисмоний шахсларнинг розилиги (ЎРҚ-547-сонли қонунга мувофиқ бундай розилик олиш талаб этилганда).
1.2. Сиёсатнинг мақсади шахсга доир маълумотлар субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, маълумотларга рухсатсиз кириш ва ошкор этилишини олдини олиш ҳамда Компания томонидан шахсга доир маълумотлар соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига риоя этишдан иборат.
1.3. Сиёсат Компаниянинг барча ходимлари учун мажбурийдир.
1.4. Сиёсат кучга киргунга қадар ва ундан кейин олинган шахсга доир маълумотларга нисбатан тадбиқ қилинади.
1.5. Сиёсат шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш бўйича янги ёки амалдаги қонун ҳужжатларига ва меъёрий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритилган тақдирда ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши мумкин. Сиёсатнинг янги версияси агар Сиёсатнинг янги версиясида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, эълон қилинган пайтдан эътиборан кучга киради.
1.6. Сиёсат фақат KORNET.UZ. интернет ресурсига тааллуқлидир. Компания Интернет-ресурсда мавжуд ҳаволалар орқали кириш мумкин бўлган бошқа Интернет-сайтлар, мобил иловалар, қидирув тизимлари ва Интернет-жойлашувларни назорат қилмайди ва учинчи шахсларнинг ҳаракатлари учун жавобгар эмас.
1.7. KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар ёки фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва кейинчалик қайта ишлашнинг алоҳида ҳолатлари бўйича Компания маълумотларни қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш бўйича бошқа ёки қўшимча қоидаларни эълон қилиши мумкин. Ушбу қоидаларнинг ўзида кўрсатилмаган бўлса, улар алоҳида ҳолатларда Сиёсатга нисбатан устувор мақомга эга бўлади, лекин Сиёсатни бекор қилмайди.
1.8. Компания оқилона ва виждонан иш тутиб, KORNET.UZ интернет-ресурсини тақдим этади ҳамда Интернет-ресурснинг ҳар бир ташриф буюрувчиси ёки фойдаланувчиси ҳам виждонан ҳаракат қилади ва:
-зарур даражадаги ҳуқуқ лаёқатига ҳамда KORNET.UZ интернет-ресурсига кириш ёки ундан фойдаланиш учун барча зарур ҳуқуқ, ваколатларга эга;
-интернет-ресурсидан фойдаланиш учун зарур бўлган ўзи ҳақидаги ишончли ва етарли маълумотларни тақдим этади ёки Компаниянинг алоҳида функциялари ёки хизматларидан фойдаланганда эса ўзи ҳақида қўшимча маълумотларни ўз ихтиёри билан кўрсатади;
-у жойлаштирган маълумотлар KORNET.UZ интернет-ресурсининг бошқа ташриф буюрувчилари ёки фойдаланувчилари учун очиқ бўлиши ва бундай ташриф буюрувчилар ёки фойдаланувчилар томонидан кўчирилиши ва тарқатилиши мумкинлигини тушунади. Ахборотни ташриф буюрувчилардан, фойдаланувчиларидан яшириш учун KORNET.UZ Интернет-ресурснинг тегишли функцияси мавжуд;
-у томонидан бошқа ташриф буюрувчилар ёки KORNET.UZ интернет-ресурси фойдаланувчиларига узатилган маълумотларнинг айрим турлари кейинчалик ўзи томонидан ўчирилмаслигини тушунади;
1.9. Компания KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар ёки фойдаланувчилари тўғрисида тўпланган (қабул қилинган) маълумотларнинг тўғрилигини текширмайди, бундай текшириш муайян фойдаланувчи олдидаги мажбуриятларини бажариш мақсадида амалга оширилган ҳоллар бундан мустасно, Компания тўлиқлигича ҳар бир ташрифчи ёки интернет-ресурс фойдаланувчиси Сиёсатнинг 1.8. бандига мувофиқ берган маълумотларга таянади.
1.10. Сиёсат қуйидаги тушунчалардан фойдаланади:
Шахсга доир маълумотлар - тўғридан-тўғри ёки билвосита идентификация қилинган ёки аниқланиши мумкин бўлган шахсга (шахсга доир маълумотлар субъекти) тегишли ҳар қандай маълумотлар. Шахсга доир маълумотлар фойдаланиш чекланган ахборот ҳисобланади
Ахборотлар - Ахборот маълумотлари (хабарлар, маълумотлар), уларни тақдим этиш шаклидан қатъи назар, шахсга доир маълумотларни ўз ичига олади
Шахсга доир маълумотларнинг субъекти - тўғридан-тўғри ёки билвосита аниқланган ёки идентификация қилинадиган шахсдир
Шахсга доир маълумотлар оператори / Оператор - мустақил равишда ёки бошқа шахслар билан биргаликда шахсга доир маълумотларни қайта ишлашни ташкил этувчи ёки амалга оширувчи, шунингдек шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш мақсадларини, қайта ишланадиган шахсга доир маълумотлар таркибини, шахсга доир маълумотлар билан амалга ошириладиган ҳаракатларни (операцияларни) белгилайдиган шахс, ушбу ҳужжатда – Компания;
Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш - бу шахсга доир маълумотларни йиғиш, қайд этиш, тизимлаштириш, тўплаш, сақлаш, аниқлаштириш (янгилаш, ўзгартириш), фойдаланиш, узатиш (тарқатиш, тақдим этиш, кириш), эгасизлантириш, блоклаш, ўчириш, йўқ қилиш, шу жумладан автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ёки бундай воситалардан фойдаланмасдан амалга ошириладиган ҳар қандай ҳаракат (операция) ёки ҳаракатлар (операциялар) мажмуи;
Шахсга доир маълумотларни тарқатиш - номуайян миқдордаги шахсларга ошкор қилишга қаратилган ҳаракатлар
Шахсга доир маълумотларни тақдим қилиш - шахсга доир маълумотларни маълум бир шахсга ёки маълум бир шахслар доирасига ошкор қилишга қаратилган ҳаракатлар;
Шахсга доир маълумотларни блоклаш - шахсга доир маълумотларни қайта ишлашни вақтинча тўхтатиш (шахсга доир маълумотларни аниқлаштириш учун қайта ишлаш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно);
Шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш - шахсга доир маълумотлар тизимидаги шахсга доир маълумотлар таркибини тиклашнинг имкони бўлмаган ва (ёки) шахсга доир маълумотларнинг моддий ташувчиси йўқ қилинган ҳаракат;
Шахсга доир маълумотларни эгасизлантириш - амалга оширилиши натижасида шахсга доир маълумотларнинг муайян субъектга тегишлилигини аниқлаш имкони бўлмай қоладиган ҳаракатлар;
Шахсга доир маълумотлар ахборот тизими - шахсга доир маълумотлар базаларида мавжуд бўлган ва уларни қайта ишлашни таъминлайдиган ахборот технологиялари ва техник воситалар тўплами
Бошқа атамалар KORNET.UZ интернет-ресурсидан фойдаланиш тўғрисидаги Келишувга, шунингдек, 02.07.2019 йилдаги ЎРҚ-547 сонли “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга мувофиқ шарҳланади.
2. Ахборотни қайта ишлаш тамойиллари, мақсади ва шартлари
2.1. Маълумотлар Компания томонидан қуйидаги тамойиллар асосида қайта ишланади:
- шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш қонуний ва адолатли асосда амалга оширилиши керак;
- шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш аниқ, олдиндан белгиланган ва қонуний мақсадларга эришиш билан чекланиши керак. Шахсий маълумотларни тўплаш мақсадларига мос келмайдиган шахсга доир маълумотларни қайта ишлашга йўл қўйилмайди;
- қайта ишлаш бир-бирига мос келмайдиган мақсадларда амалга ошириладиган шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаларини бирлаштиришга йўл қўйилмайди;
- фақат уларни қайта ишлаш мақсадларига жавоб берадиган шахсга доир маълумотлар қайта ишланиши керак;
- қайта ишланган шахсга доир маълумотларнинг мазмуни ва ҳажми белгиланган қайта ишлаш мақсадларига мос келиши керак. Қайта ишланган шахсга доир маълумотлар ушбу Сиёсатнинг 2.2-бандда белгиланган қайта ишлашнинг белгиланган мақсадларига нисбатан ортиқча бўлмаслиги керак;
- шахсга доир маълумотларни қайта ишлашда шахсга доир маълумотларнинг тўғрилиги, уларнинг етарлилиги ва айрим ҳолларда эса шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш мақсадларига мувофиқлиги таъминланиши керак. Компания нотўлиқ ёки нотўғри маълумотларни олиб ташлаш ёки аниқлаштириш учун зарур чоралар кўрилишини таъминлаши керак;
- шахсга доир маълумотларни сақлаш шахсга доир маълумотлар субъектини аниқлашга имкон берадиган шаклда, Сиёсатнинг 2.2-бандида кўрсатилган қайта ишлаш мақсадларида талаб қилинганидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилиши керак. Компания шахсга доир маълумотларни сақлаш муддатини уларни қайта ишлаш мақсадларига мувофиқ мустақил равишда белгилайди. Шахсга доир маълумотларни сақлаш муддати қонун ҳужжатларида ёки шахсга доир маълумотларнинг субъекти тараф, бенефициар ёки кафил бўлган шартномаларда белгиланган бўлиши мумкин;
- қайта ишланган Шахсга доир маълумотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, қайта ишлаш мақсадларига эришилгандан сўнг ёки ушбу мақсадларга эришиш зарурати йўқолган тақдирда йўқ қилиниши ёки эгасизлантирилиши керак.
2.2. KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар ёки фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш Компания томонидан у ёки бу тарзда фақат KORNET.UZ интернет-ресурсининг функционал имкониятларидан фойдаланишни таъминлаш ва интернет-ресурсдан фойдаланиш бўйича фойдаланувчилар билан тузилган шартномаларни бажариш учун, хусусан, қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
- Интернет-ресурснинг бир маромда ишлашини ва хавфсизлигини таъминлаш, фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва контентни фойдаланувчига мослаштириш. 5-бўлимга қаранг (cookie-файллар билан ишлаш);
- ташриф буюрувчининг ташаббуси билан KORNET.UZ интернет ресурсидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш (Аккаунт, ҳисоб қайдномасини рўйхатдан ўтказиш);
- муайян шахсни KORNET.UZ интернет-ресурсидан фойдаланиш бўйича тегишли шартноманинг тарафи сифатида аниқлаш ва унга интернет-ресурснинг функционал имкониятлари ва Компания хизматларини тақдим этиш (Аккаунтга хизмат кўрсатиш, хизматларни сотиш);
- Интернет-ресурсга ташриф буюрувчилар/фойдаланувчилар мурожаатлари ва сўровларини қайта ишлаш;
- Интернет-ресурс ва Компания хизматларидан фойдаланиш бўйича ахборот бюллетенлари, билдиришномалар, хабарлар, сўровлар ва маълумотларни юбориш;
- Компаниянинг Интернет-ресурслари ва хизматлари сифатини ошириш ва функционаллигини кенгайтириш бўйича статистик ва бошқа тадқиқотлар ўтказиш;
- агар фойдаланувчининг розилиги олинса, Интернет-ресурсдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда реклама хабарларини юбориш ва реклама материалларини йўналтириш.
2.3. Компания тузилган Келишувни бажариш учун шахсга доир маълумотлар субъекти, фойдаланувчи ташаббуси билан Интернет-ресурсдан фойдаланиш бўйича тегишли шартнома тузиш учун Интернет-ресурсга ташриф буюрувчиларнинг шахсга доир маълумотларини қайта ишлайди.
Агар ЎРҚ-547 қонунига мувофиқ, қайта ишлашнинг айрим ҳолатлари учун шахсга доир маълумотлар субъектининг алоҳида розилиги талаб этилса, Компания фойдаланувчидан қайта ишлаш учун розиликни сўрайди.
2.4. KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар Компания томонидан автоматлаштириш воситаларидан фойдаланган ҳолда ва бундай воситалардан фойдаланмасдан қайта ишланади. Бундай ҳолда, шахсга доир маълумотлар қоғозда ҳам, электрон ташувчиларда ҳам тақдим этилиши мумкин. Оператор "Шахга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонун ва унга мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган шахсга доир маълумотларни автоматлаштирилган ва автоматлаштирилмаган қайта ишлаш бўйича барча талабларни бажаради.
2.5. Шахсга доир маълумотларни сақлаш ва бошқача тарзда қайта ишлаш учун Компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверлар маълумотлар базаларидан фойдаланади.
2.6. Компания қайта ишланган маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди ва агар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса ёки субъектнинг ташаббуси билан интернет-ресурсда жойлаштириш учун муайян маълумотлар тақдим этилмаган бўлса, шахсга доир маълумотлар субектининг розилигисиз уни учинчи шахсларга бермаслик мажбуриятини олади.
3. Қайта ишланган ахборотларнинг тўплами, тоифалари ва таркиби
3.1. Компания KORNET.UZ интернет ресурсига ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчиларга нисбатан шахсга доир маълумотларнинг махсус тоифаларини тўпламайди ва қайта ишламайди.
3.2. Компания Шахсга доир маълумотларни - ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчилардан тўғридан-тўғри йўл билан, техник маълумотларни эса - ташриф буюрувчи (фойдаланувчи) томонидан Интернет-ресурсга кириш учун фойдаланиладиган техник қурилмалар орқали олади.
KORNET.UZ интернет-ресурси функцияларидан фойдаланиш ва Компания хизматларига эга бўлиш учун (ташрифчилар учун очиқ саҳифаларни кўриш бундан мустасно) рўйхатдан ўтиш, алоҳида ҳолларда эса верификация (шахсни тасдиқлаш) талаб этилади.
3.3. Якка тартибдаги фойдаланувчини KORNET.UZ лойиҳасига қўшилиши ва Компания лойиҳаси доирасида хизматлар кўрсатилиши учун фойдаланувчининг шахсга доир маълумотлари Сиёсатнинг 3.6. бандида кўрсатилган миқдорда, ҳам тўлиқ, ҳам қисман Компанияга учинчи шахс (Буюртмачи) томонидан тақдим этилиши мумкин.
3.4. Интернет-ресурснинг ишлаши ва хавфсизлигини таъминлаш, фойдаланувчи тажрибасини яхшилаш ва контентни шахсга мослаштириш учун Компания қуйидаги маълумотларни тўплайди ва қайта ишлайди:
-Интернет сайтига киришда http-сервер томонидан автоматик равишда қабул қилинадиган маълумотлар ва ташриф буюрувчининг (фойдаланувчининг) кейинги ҳаракатлари: хост IP-манзили, операцион тизим тури, ташриф буюрилган саҳифалар, ташрифлар тарихи;
-cookies маълумотлари. 5-бўлимга қаранг;
-геолокация маълумотлари (агар геолокация ташриф буюрувчи (фойдаланувчи) томонидан ёқилган бўлса): KORNET.UZ мобил иловаси ўрнатилган мобил қурилманинг жойлашган жойини аниқловчи координаталар.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш усули: автоматлаштирилган.
3.5. Ташриф буюрувчининг ташаббуси билан KORNET.UZ интернет-ресурсидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш (Аккаунт ҳисоб қайдномасини рўйхатдан ўтказиш) мақсадида Компания қуйидаги маълумотларни тўплайди ва қайта ишлайди:
- фамилияси, исми;
- электрон почта манзили, телефон рақами;
- жойлашув (шаҳар, вилоят, минтақа).
Ташрифчининг ташаббуси билан бошқа хизматларда, ижтимоий тармоқларда, иловалар дўконларида ("тезкор рўйхатдан ўтиш") ташрифчининг аккаунтларидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтган тақдирда, Компания қуйидаги маълумотларни тўплайди ва қайта ишлайди:
-Apple ID орқали: фамилияси, исми; электрон-почта манзили;
-Google аккаунт орқали: фамилияси, исми; электрон-почта манзили; жойлашув (шаҳар).
3.6. Шахсни KORNET.UZ интернет-ресурсидан фойдаланиш бўйича келишув тарафи сифатида аниқлаш ва унга Интернет-ресурснинг функционаллиги ва Компания хизматларини (ҳисоб юритиш, хизматларни сотиш) тақдим этиш мақсадида Компания қуйидаги маълумотларни қайта ишлайди:
-Ҳисоб қайдномасини (аккаунтни) рўйхатдан ўтказиш пайтида тайинланган фойдаланувчи идентификатори (ID);
-фойдаланувчи томонидан компания хизматлари учун тўлов фактлари тўғрисидаги маълумотлар. Шу билан бирга, Компания фойдаланувчиларнинг банк маълумотларини йиғмайди, қайта ишламайди ёки сақламайди. Тафсилотлар фойдаланувчилар томонидан тўғридан-тўғри пул ўтказадиган ташкилотларга тақдим тилади.
Фойдаланувчининг ташаббуси билан унинг профилида (ёки агар фойдаланувчи ҳақидаги маълумот бошқа фойдаланувчилар томонидан тақдим этилган бўлса – баҳоловчи шарҳлар) бошқа фойдаланувчилар, ташриф буюрувчилар хабардор бўлиши учун маълумотларни (хабарларни) акс эттириш мақсадида:
-Аккаунтни рўйхатдан ўтказиш пайтида тайинланган фойдаланувчи идентификатори (ID);
-фамилияси, исми, электрон почта манзили, жойлашган жойи (яшаш жойи) - илгари тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилганда;
-туғилган санаси;
-телефон рақами;
-фойдаланувчи томонидан яратилган ва Интернет-ресурсда жойлаштирилган маълумотлар: хабарлар, фотосуратлар, аудио (видео) ёзувлар, шарҳлар ва бошқалар;
-Сайтдаги бошқа фойдаланувчиларнинг ҳаракатлари (шарҳлар) натижасида фойдаланувчи ҳақида олинган маълумотлар.
Фойдаланувчи ташаббуси билан фойдаланувчига “Тасдиқланган фойдаланувчи” мақомини бериш учун:
-аккаунтни рўйхатдан ўтказиш пайтида тайинланган фойдаланувчи идентификатори (Фойдаланувчи ID рақами);
-фамилияси, исми, электрон почта манзили, жойлашган жойи (яшаш жойи) - илгари тақдим этилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилганда;
-туғилган санаси;
-телефон рақами;
-фотосурат (фойдаланувчи ташаббуси билан бошқа фойдаланувчилар, KORNET.UZ интернет ресурсига ташриф буюрувчилар маълумоти учун тақдим этилади);
-Меҳнат стажи, иш тажрибаси;
-эркин шаклда биографик маълумотлар (фойдаланувчи ташаббуси билан бошқа фойдаланувчилар, KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар учун тақдим этилади).
Фойдаланувчи ташаббуси билан фойдаланувчига “Шахсий маълумотларни тасдиқлаш” хизматини тақдим этиш учун:
-аккаунтни рўйхатдан ўтказиш пайтида тайинланган фойдаланувчи идентификатори (Фойдаланувчи ID рақами);
-паспорт маълумотлари (Ўзбекистон Республикаси паспортининг биринчи саҳифаси фотосурати);
-фойдаланувчи фотосурати.
3.7. Интернет-ресурс фойдаланувчисининг мурожаатлари ва сўровларини қайта ишлаш мақсадида Компания қуйидаги маълумотларни қайта ишлайди (хизматдан фойдаланувчининг ташаббуси билан тақдим этилган):
-аккаунтни рўйхатдан ўтказиш пайтида тайинланган фойдаланувчи идентификатори (Фойдаланувчи ID рақами);
-сўровда, мурожаатда кўрсатилган маълумотлар.
Компания вакиллари ва KORNET.UZ интернет ресурси фойдаланувчиси ўртасида реал вақт режимида мулоқот қилиш учун мўлжалланган веб-чат – «Jivo» дастуридан фойдаланиш мақсадида, шунингдек:
-фамилияси, исми (отасининг исми);
-электронн почта манзили;
-телефон рақами;
-веб-чат ўрнатилган Интернет-ресурснинг саҳифалари тўғрисида маълумотлар.
3.8. Ахборот бюллетенлари, билдиришномалар, хабарлар, сўровлар ва Компаниянинг Интернет-ресурслари ва хизматларидан фойдаланиш бўйича маълумотларни юбориш учун Компания қуйидаги маълумотларни қайта ишлайди:
-аккаунтни рўйхатдан ўтказиш пайтида тайинланган фойдаланувчи идентификатори (Фойдаланувчи ID рақами);
-исми;
-электрон почта манзили.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш усули: автоматлаштирилган.
3.9. Компаниянинг Интернет-ресурслари ва хизматлари сифатини яхшилаш ва функционаллигини кенгайтириш бўйича статистик ва бошқа тадқиқотларни ўтказиш мақсадида Компания қуйидаги маълумотларни қайта ишлайди:
-ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчилар томонидан Интернет-ресурсга ташриф буюриш тарихи, Интернет-ресурснинг функционал имкониятларидан фойдаланиш ва фойдаланувчилар томонидан Компания хизматларига буюртмалар;
-мазкур Сиёсатга мувофиқ Компанияда мавжуд бўлган фойдаланувчилар тўғрисидаги маълумотлар ҳажми ва ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчилар маълумотлари.
Бундай ҳолда, ушбу бандда кўрсатилган мақсадлар учун маълумотлар эгасизлантирилади.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш усули: автоматлаштирилган.
3.10. Интернет-ресурсдан фойдаланиш билан боғлиқ ҳолда реклама хабарларини юбориш ва реклама материалларини йўналтириш мақсадида (фойдаланувчининг розилигини олган тақдирда) Компания қуйидаги маълумотларни қайта ишлайди:
-аккаунтни рўйхатдан ўтказиш пайтида тайинланган фойдаланувчи идентификатори (Фойдаланувчи ID рақами);
-исми;
-электрон почта манзили;
-ташрифлар тарихи, Интернет-ресурснинг функтсионал имкониятларидан фойдаланиш ва компания хизматларига буюртмалар.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш усули: автоматлаштирилган.
4. Шахсга доир маълумотларни узатиш
4.1. KORNET.UZ интернет-ресурси фойдаланувчиларининг шахсга доир маълумотлари Компания томонидан учинчи шахсларга берилмайди. Қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно Компания Сиёсатнинг 4.2-бандида белгиланган тартибда KORNET.UZ интернет-ресурсидан фойдаланиш бўйича шартномаларни бажариш мақсадида, шунингдек ваколатли давлат органларининг (ҳуқуқни муҳофаза қилиш, суд, прокуратура ва ҳ.к.) талабига биноан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ тақдим этилиши мумкин.
Cookie-файллардан фойдаланиш ҳақида маълумот олиш учун 5-бўлимга қаранг.
4.2. KORNET.UZ лойиҳасига ижрочи сифатида қўшилган якка тартибдаги фойдаланувчига хизматлар кўрсатиш учун Компания фойдаланувчи-буюртмачига қуйидаги маълумотларни узатади:
-фамилияси, исми, отасининг исми;
-KORNET.UZ тизмида рўйхатдан ўтган сана;
-туғилган санаси;
-туғилган жойи, жойлашган жойи, шаҳар, вилоят, минтақанинг номи;
-паспорт маълумотлари (серияси, рақами, берилган санаси, рўйхатдан ўтган манзили) лойиҳа доирасида фойдаланувчилар ўртасида тўловларни амалга ошириш мақсадида.
Шахсий маълумотларни қайта ишлаш усули: автоматлаштирилган.
4.3. Оператор субъектнинг шахсга доир маълумотларини унинг розилигисиз қуйидаги шахсларга топширишга ҳақли:
-давлат органлари, шу жумладан суриштирув ва тергов органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари уларнинг асослантирилган сўровига биноан;
-қонун ҳужжатларида бевосита назарда тутилган бошқа ҳолларда.
5. Cookie-файллардан фойдаланиш
5.1. Cookie – бу ташрифни кейинги идентификациялаш учун Интернет сайтига ташриф буюрган (фойдаланувчи) қурилмасида сақланадиган маълумотларга (маълумотларнинг бир қисмига) эга кичик файл. Файлда Интернет-сайт номи, қурилмадаги сақлаш муддати ва "қиймат" (одатда тасодифий рақамларни яратиш орқали олинган ноёб рақам) мавжуд.
Cookie файллар ташриф буюрувчининг (фойдаланувчининг) Интернет-сайт билан ўзаро муносабатлари табиати ҳақида маълумот тўплаш учун ишлатилади.
5.2. Cookies файллари доимий ёки вақтинча бўлиши мумкин ("сессия").
Биз сайтимизда ҳар хил турдаги Cookie -файллардан фойдаланамиз. Бу cookie-файллар турли мақсадларда хизмат қилади.
"Мажбурий талаб этиладиган cookie-файллар", яъни бизнинг хизматимиз функцияларидан фойдаланиш учун қатъий зарур бўлган cookie -файллар;
«Функционал cookie файллар», яъни бизнинг хизматимиз атрофида ҳаракатланиш ва унинг хусусиятларидан фойдаланиш, танловларингиз ҳақидаги маълумотларни ёзиб олиш ва Сайтни эҳтиёжларингизга қараб созлаш имконини берувчи cookie-файллар. Ушбу cookie-файлларсиз биз сиз киритган маълумотларни эслаб қолиш ва сиз танлаган тилни сақлаш каби баъзи хусусиятларни тақдим эта олмаслигимиз мумкин;
"Аналитик cookie-файллар", яъни фойдаланувчи ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш учун фойдаланиладиган аналитик/статистик cookie-файллар. Аналитик cookie-файллар ёрдамида биз Сайтимизни оптималлаштириш ва Сайт таркибини мижозлар ҳаракатларига мувофиқ мослаштиришимиз мумкин.
5.3. Фойдаланувчи Интернет-ресурсга уланган қурилмада ўз браузерида cookie-йиғиш опциясини ўчириб қўйиши мумкин.
5.4. Баъзи cookie-файлларни ўчириб қўйиш Интернет-ресурснинг маълум функцияларидан, масалан, авторизациядан ўтган фойдаланувчи аккаунтига киришни имконсиз қилиши мумкин. Техник cookie-файллардан фойдаланмасдан веб-сайт тўғри ишламаслиги мумкин.
5.5. Интернет сайтига биринчи марта ташриф буюрганингизда, сиздан қалқиб чиқувчи ойнада (ёки бошқа техник ечим орқали) қурилмангизда сақланадиган cookie-файллар турларини танлаш сўралиши мумкин.
Техник cookie-файллар саҳифа юкланганда автоматик равишда ўрнатилади, агар браузерингиз созламаларида ушбу параметр ўчирилмаган бўлса.
5.6. Сақланган cookie-файллари исталган вақтда браузер тизими созламаларида ўчирилиши мумкин.
5.7. Интернет-ресурсга уланадиган қурилмага жойлаштирилган cookie-файллар ёрдамида тўпланган маълумотлар Интернет тармоғида ҳамма учун очиқ бўлган KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчиларнинг маълумотларини қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш сиёсатига мувофиқ сақланади ва қайта ишланади.
Cookie-файллар томонидан тўпланган маълумотлар сизни аниқлай олмайди, лекин хизматимизни яхшилашга ёрдам бериши мумкин.
Браузерингиздаги тегишли созламаларни танлаб, cоокие-файллардан фойдаланишни рад этишингиз мумкин.
Қайта ишланган cookie-файллар юқоридаги қайта ишлаш мақсадларига эришилгандан сўнг ёки ушбу мақсадларга эришиш зарурияти қолмаса, йўқ қилинади ёки анонимлаштирилади.
6. Шахсга доир маълумотлар субъектининг ҳуқуқлари, мурожаатлари, шахсга доир ва бошқа маълумотларни ўзгартириш, йўқ қилиш (ўчириш) тартиби
6.1. Шахсга доир маълумотлар субъектининг ҳуқуқлари:
-Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, шаклда ва муддатларда ўзига тегишли маълумотларни қайта ишлаш тўғрисидаги маълумотларни олиш;
-шахсга доир маълумотлар тўлиқ бўлмаган, эскирган, ишончли бўлмаган, ноқонуний йўл билан олинган, қайта ишлаш мақсадларига зарур бўлмаган ёки субъектларнинг розилигида кўзда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланилган бўлса – шахсга доир маълумотларни аниқлаштиришни, уларни блоклашни ёки йўқ қилишни талаб қилиш;
-шахсга доир маълумотларга ишлов беришни тўхтатишни талаб қилиш;
-ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўриш;
-шахсга доир маълумотларни қайта ишлашга берган розилигини қайтариб олиш, агар бундай розилик қонун томонидан талаб қилинган бўлса.
6.2. Шахсга доир маълумотлар субъекти ўз сўров ва мурожаатларини Компанияга ёзма равишда Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Фаробий кўчаси, 11/21-уй, 4-хонадон манзилида жойлашган «FIND WORK NEW SERVICE» МЧЖга ёки info@kornet.uz электрон манзилига юборади.
6.3. Компания шахсга доир маълумотлар субъектига унинг шахсга доир маълумотларини қайта ишлашга оид маълумотларни тақдим этади, жумладан:
-шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш фактини тасдиқлаш;
-шахсга доир маълумотларни қайта ишлашнинг қонуний асослари ва мақсадлари;
-шахсга доир маълумотларни қайта ишлашнинг мақсадлари ва усуллари;
-Компаниянинг номи ва жойлашган жойи, шахсга доир маълумотларга кириш ҳуқуқига эга бўлган ёки шахсга доир маълумотлар Компания билан тузилган шартнома ёки қонун асосида ошкор этилиши мумкин бўлган шахслар (компания ходимларидан ташқари) тўғрисидаги маълумотлар;
-шахсга доир маълумотларнинг тегишли субъектга тегишли қайта ишланган шахсга доир маълумотлар, уларни олиш манбаси, агар қонун ҳужжатларида бундай маълумотларни тақдим этишнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса;
-шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш муддатлари, шу жумладан уларни сақлаш муддатлари;
-шахсга доир маълумотлар субъектининг ЎРҚ-547 сонли қонунида назарда тутилган ҳуқуқларни амалга ошириш тартиби;
-компания номидан шахсга доир маълумотларни қайта ишловчи ходимнинг исми, фамилияси, отасининг исми, юридик шахснинг номланиши ва манзили, агар қайта ишлаш бундай шахсга юкланган ёки топширилган бўлса;
-оператор томонидан ЎРҚ-547 сон Қонуннинг 31-моддасида белгиланган мажбуриятларни қандай бажариши тўғрисида маълумот;
-ЎРҚ-547 Қонунида ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа маълумотлар.
6.4. Компаниянинг мажбуриятлари:
-сўров бўйича шахсга доир маълумотлар субъектига (вакилга) сўров олинган кундан бошлаб 10 (ўн) иш куни ичида субъектга тегишли шахсий маълумотлар билан бепул танишиш имкониятини тақдим этиши. Агар шахсий маълумотлар субъектига муддатни узайтириш сабаблари кўрсатилган асослантирилган хабарнома юборилса, муддат узайтирилиши мумкин, лекин 5 (беш) иш кунидан ошмаслиги керак;
-шахсга доир маълумотлар субъекти (вакили) томонидан шахсга доир маълумотларнинг тўлиқ эмас, нотўғри ёки аҳамиятсиз эканлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этилган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида ўзгартиришлар киритиш, нотўғри маълумотларни шу куннинг ўзида дарҳол блоклаш (агар блоклаш субъектнинг ёки учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузмаса);
-шахсга доир маълумотлар субъекти (вакили) шахсга доир маълумотларнинг ноқонуний олинганлигини ёки қайта ишлаш мақсадлари учун зарур бўлмаганлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этган шахсга доир маълумотларни тақдим этилган кундан бошлаб 3 (уч) иш куни ичида йўқ қилиш (ўчириш) ва дарҳол блоклаш;
-Сиёсатнинг 7.3-банди шартларига мувофиқ шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш (ўчириш);
-шахсга доир маълумотлар субъектини (вакилни) мурожаат ва сўровлар натижасида киритилган ўзгаришлар, кўрилган чоралар тўғрисида хабардор қилиш ва ушбу субъектнинг шахсга доир маълумотлари узатилган учинчи шахсларни хабардор қилиш учун оқилона чоралар кўриш (агар бундай узатиш амалга оширилган бўлса);
-агар Шахсга доир маълумотлар субъекти ўз маълумотларини қайта ишлашга берган розилигидан воз кечса, Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашни тўхтатиш ёки бундай қайта ишлашни тугатишни таъминлаш (агар шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш оператор номидан ҳаракат қиладиган бошқа шахс томонидан амалга оширилган бўлса) ва Шахсга доир маълумотларни йўқ қилиш ёки уларни олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда йўқ қилишни таъминлаш, ушбу субъект ва Оператор ўртасидаги бошқа шартномани бекор қилиш.
7. Ахборотни қайта ишлаш муддати
7.1. Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш мақсадларига эришилганлиги, розилик муддати тугаши ёки шахсга доир маълумотлар субъектининг шахсга доир маълумотларини қайта ишлашга розилигини қайтариб олиши, агар қайта ишлаш розилик асосида амалга оширилган бўлса, Шахсга доир маълумотларни қайта ишлашни тугатиш шарти ҳисобланади.
7.2. KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар Компания томонидан муайян фойдаланувчининг интернет-ресурсидан фойдаланиш бўйича тасдиқланган шартномаси амал қилиш муддати давомида автоматлаштирилган тартибда қайта ишланади.
7.3. Фойдаланувчилар, шунингдек, KORNET.UZ ресурсидан фойдаланиш бўйича шартнома шартларини бузганликлари сабабли аввал KORNET.UZ интернет-ресурсига кириш тақиқланган жисмоний шахслар Интернет-ресурсдаги ўз ҳисоб (аккаунт) маълумотларини ўчириш ҳуқуқига эга.
Ҳисоб қайдномасини (аккаунтни) ўчириш, шунингдек KORNET.UZ интернет-ресурсида рўйхатдан ўтиш учун зарур бўлган шахсга доир маълумотларни ўчириш фойдаланувчининг ташаббуси билан Компания ва фойдаланувчи ўртасида KORNET.UZ интернет-ресурсидан фойдаланиш бўйича тузилган барча шартномаларни автоматик равишда бекор қилишга олиб келади.
Агар аккаунт ўчирилган бўлса, фойдаланувчининг шахсга доир маълумотлари Интернет-ресурснинг бошқа ташриф буюрувчилари ва фойдаланувчилари учун, шунингдек қидирув тизимлари қидирув сўровлари натижаларини чиқарганда мавжуд бўлишни тўхтатади.
Шахсга доир маълумотлар қайта ишлаш мақсадларига эришилганда ёки ушбу мақсадларга эришиш зарурати йўқолган тақдирда, қонун ва шартномада назарда тутилган шахсга доир маълумотларни қайта ишлашни давом эттириш учун асослар йўқолган кундан бошлаб 30 (ўттиз) календар кун ичида йўқ қилиниши (Компания маълумотлар базасидан ўчирилиши) лозим.
8. Ахборотни ҳимоялаш чоралари
8.1. Компания KORNET.UZ интернет-ресурсига ташриф буюрувчилар ва фойдаланувчиларнинг маълумотларини рухсатсиз ёки тасодифий кириш, йўқ қилиш, ўзгартириш, блоклаш, нусхалаш, тарқатиш, шунингдек, бошқа қонунга хилоф ҳаракатлардан ҳимоя қилишни таъминлаш бўйича ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради. Хавфсизлик чоралари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2022 йилдаги 570-сон қарори билан тасдиқланган “Шахсий маълумотларни қайта ишлаш жараёнида уларни ҳимоя қилиш даражасини белгилаш тўғрисида”ги низом асосида амалга оширилади.
8.2. Компания ходимлари Сиёсатга риоя этилишини таъминлаш учун жавобгардирлар.
8.3. Ахборот қайта ишлаш мақсадлари талаб қилганидан ортиқ бўлмаган муддат давомида, маълумот субъектини аниқлашга имкон берадиган шаклда сақланади. Ахборотни сақлашда Компания Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган маълумотлар базаларидан фойдаланади.
8.4. Ахборотнинг ноаниқлиги ёки унга ишлов беришнинг қонунга хилофлиги аниқланганлиги тасдиқланса, ахборот янгиланиши, қонунга хилоф равишда қайта ишлаш эса тугатилиши керак.
8.5. Шахсий маълумотларга рухсатсиз киришнинг олдини олиш учун қуйидаги ташкилий ва техник чоралар қўлланилади:
-ахборотни қайта ишлаш ва ҳимоя қилишни ташкил этиш учун масъул мансабдор шахсларни тайинлаш;
-ахборотни қайта ишлашнинг қонун талабларига ва унга мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Компаниянинг ички меъёрий-ҳужжатларига мувофиқлиги устидан ички назоратни ташкил этиш;
-ахборотни қайта ишлашга рухсат берилган шахслар сонини чеклаш;
-ахборотни сақловчи (ташувчи) қурилмаларни ҳисобга олиш, сақлаш ва муомаласини ташкил этиш;
-ахборот хавфсизлигига уни қайта ишлаш жараёнида таҳдидларни аниқлаш, таҳдид моделларини шакллантириш, ахборот хавфсизлиги тизимини ишлаб чиқиш;
-ахборот хавфсизлиги воситаларининг фойдаланишга тайёрлиги ва самарадорлигини текшириш;
-агар керак бўлса, хавфсизлик девори (“тармоқлараро экранлаш”) воситаларини қўллаш;
-тажовузларни аниқлаш, криптографик ва бошқа ахборот хавфсизлиги воситалари ҳимояланганлигини таҳлил қилиш;
-Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан ички назоратни амалга ошириш;
-рухсатсиз кириш натижасида ўзгартирилган ёки йўқ қилинган шахсий маълумотларни қайта тиклаш;
-шахсга доир маълумотлар тизимида қайта ишланган шахсга доир маълумотларга кириш қоидаларини ишлаб чиқиш, шунингдек шахсга доир маълумотлар тизимида шахсий маълумотлар билан амалга оширилган барча ҳаракатларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олишни таъминлаш;
-шахсга доир маълумотлар билан ишлашга ходимларнинг қатъий белгиланган доираси учун рухсат этилади;
-Операторнинг шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш билан бевосита шуғулланадиган ходимларини “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун ва унга мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мазкур Сиёсат ва ички меъёрий-ҳужжатлар билан таништириш;
-Шахсий маълумотларга рухсатсиз кириш фактларини аниқлаш ва аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўриш;
-шахсий маълумотлар қайта ишланадиган биноларга бегона шахсларнинг назоратсиз кириши ёки бўлиши эҳтимолини бартараф этиш.
8.6. Мазкур Сиёсат “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, қонун талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар фуқаролик, маъмурий, интизомий ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа жавобгарликка тортиладилар.
